Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Қайта экиш авжида

03.07.2017 11:08:24


Вилоятимизда долзарб палла — ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Ризқ-рўзимиз қадалган майдонларда бугун турли русумдаги 106 та комбайн самарали фаолият олиб бораяпти. Уларнинг ҳар бири билан бир кунда 14-16 гектардаги буғдой ўрилиб, сара дони хирмонга жўнатилаётир.

Маълумки, ўтган йилнинг кузида вилоятимиз бўйи­ча 40 минг гектардан ортиқ ерга буғдой уруғи экил­ган эди. Қишлоқ ва сув хўжалиги бош­қар­масидан маълумот беришларича, 27 июнгача ғаллакорлар қа­рийб 16 минг гектар майдондаги ҳосилни йиғиб олиш­ди. Айни кунда ҳосилдан бў­ша­ган ерларни так­рорий экинга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

— Она заминдан оқилона фойдаланиш мақсадида ғалла экилган майдонларнинг 95 фоизидан ортиғи, аниқроғи, 38752 гектар ерга такрорий экин экишни режалаштирганмиз, — дейди бошқарма бошлиғи­нинг биринчи ўринбосари Фарруҳ Ҳам­роев. — Жум­ладан, 5940 гек­тарга сабза­вот, икки ярим минг гектар ерга кунгабо­қар, 1200 гектарга полиз экин­лари, 233 гектар кар­тошка, 19 ярим гектарга мош, 450 гектарга шоли, шунингдек, 8 минг гектар­дан ортиқ майдонга чорва моллари учун озуқа экин­лари экиш мўлжалла­на­япти. Бундан ташқари, бу йили 647 гектар май­дон­га мойга бой саналган соя ўсимлигини ҳам экмоқ­чимиз.Ҳосилдан бўшаган майдонлар қисқа фурсатда тайёрланиб, экинлар қадалмоқда. Бунинг учун техник воситалари­миз ҳам, ишчи кучи­миз ҳам етарли. Мавсумни наму­нали якунлашимиз ва экинларни тўлиқ унди­ри­шимизга ишончим комил.

Бугун пишиб етилган ва олтин ранги каби товла­на­ётган, дастурхонимиз баракаси саналмиш буғ­дой бошоқлари саховатли далаларимизда яста­ниб, майин шабадада тўлқиндек солланиб турибди. Уларни кўриб, халқимизнинг эртаси янада фаро­вон бўлишига яна бир бора имон келтирасан, киши. Шундай халқнинг меҳнаткашлари доимо бор бўлсин!

Олим ЖАЛИЛОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 6413