Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 701-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг ўтган 12 ойи давомида маҳаллаларда жами 1014 маротаба, мактабларда 2481 маротаба, бошқа жойларда 851 маротаба суҳбатлар ўтказилди. Фуқароларга йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш тартиблари тушунтирилди. Оммавий ахборот воситалари орқали эса 758 маротаба чиқишлар қилинди.

Ўз навбатида, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчилар ўртасида ҳам тарғибот ишлари олиб борилиб, уларга йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, тозалик талабларига риоя қилиш, қонунда белгиланган тартибда транспорт воситасини бошқариш юзасидан маърузалар қилинди. Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар барча шаҳар-туманлар ҳудудларида ўтказилди.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб ва таҳлил қилиниб, Қизилтепа тумани ҳудудида ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилди. Фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, уларга лой сачратмаслик, маданиятли бўлиш, каттаю кичикни ҳурмат қилиш яна бир маротаба эслатилди. Транспорт воситаси салонида мижозларнинг унутиб қолдирган пул ва қимматбаҳо буюмларини ўз эгаларига қайтариб бериш ёки бу ҳақида зудлик билан ички ишлар идораларига хабар бериш зарурлиги таъкидланди. Инсон ҳуқуқ ва манфаатларига зиён етказиш, шахсиятга тегиш, ҳақорат қилиш учун қонунда жавобгарлик кўзда тутилганлиги уларнинг диққат эътиборига етказилди. Тарғибот тадбирлари таъсирчанлигини ошириш мақсадида имом хатиб, психолог ва халқ орасида алоҳида обрўга эга кекса кишилар ҳам тушунтириш ишларига жалб этилди.

Бу борадаги ишларни янада жонлантириш мақсадида одам гавжум жойлар, асосий кўчалар, чорраҳалар ва бозорлар яқинида баннер, плакатлар ўрнатилиб, 2 минг донадан ортиқ буклетлар тарқатилди. Фуқароларга виждонан хизмат кўрсатиш, халқнинг норозилигига сабаб бўлмаслик бугунги кун талаби эканлиги тарғиб қилинди. Транспорт воситаларига аҳолини ҳурмат қилишга чорловчи ёрлиқлар ва ёзувлар ўрнатилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар мазмун-моҳиятини кенг кўламда аҳоли диққат эътиборига етказиш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилинди. Халқни рози қилиш энг олий саодат эканлигини ифода этувчи тарбиявий аҳамиятга эга учрашувлар кўпайтирилди.   

Фарруҳ ЯКУБОВ,

Навоий вилояти ИИТ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори капитан. 

 

 

Кўрилганлар сони: 3027