Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли "Агама" трикотаж-тўқимачилик корхонасининг тайёр маҳсулотлари бир пайтлар бежиримлиги ва сифати билан ички бозорда харидоргир эди. Сунъий тола асосида ишлайдиган дастгоҳлар бугун яна ишга тушди.

Айни пайтда корхонада нафақат буюрт­ма асо­сида махсус иш кийимлари, балки барча талабларга жавоб берадиган, си­фатли, замонавий андозалардаги аёллар ва эр­каклар, болалар учун мавсумий ки­йим­лар, қишки курткалар, ҳар томонлама қу­лай бўлган кўрпа-ёстиқлар тайёрлан­моқ­да. Тўқув ва трикотаж маҳсулотлари фаб­рикага қарашли дўкон пештахта­ла­ридан ўрин эгаллаб, аҳоли эҳ­тиё­жини қа­ноатлантираётгани қувонарли ҳол. Тажрибали тикувчи ва тўқувчилар­дан таркиб топган жамоа ўз маҳсулот­лари би­лан республика миқёсида ўтка­зи­ла­диган халқаро енгил саноат ярмар­ка­ла­рида қатнашиб, янги-янги буюртма­лар ола­ётгани, излаган имкон топар, ма­қо­ли­нинг амалдаги исботидир.

— Авваллари фақат НКМК ишчи-хо­дим­лари учун махсус кийим-кечакларга та­лаб бўлса, эндиликда маҳсулот­ла­ри­мизга республикамизда фаолият юритаётган фирма ва корхоналардан буюрт­­малар тушаяпти, — дейди бош му­ҳандис Ҳа­йит­бой Нурматов. — Ишлаб чи­қариш қув­вати ошди, бир ойлик даромад бир мил­лиард сўмни ташкил этаяпти, ишчи ўрни эса 300 нафарга етди. Му­ҳими, дебитор, кредитор қарздорлигимиз йўқ, корхона ўзига билдирилган ишончни оқлаяпти.

"Агама" 1992 йил НКМК ишчи-хизмат­чи­ларининг уйда ўтирган аёллари, оила аъзо­лари бандлигини таъминлаш мақ­садида ташкил этилган эди. Сунъий тола­дан маҳсулот ишлаб чиқараётган фаб­рика хомашё танқислиги боис бироз вақт ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ қисқа фурсатда муаммолар ўз ечи­мини топди. Юртимизда енгил саноатни ривожлантириш, банкрот бўлаётган кор­хоналар фаолиятини қайта тиклаш, рен­табеллигини ошириш борасидаги оқи­лона ислоҳотлар натижасида "Агама" фаолияти яна ўнгланди, ишбилармонлик муҳити яхшиланди. Фабриканинг шаҳар марказидан олисда жойлашгани, ижара ҳақи қимматлиги кўп­­­­­­лаб ноқулай­лик­ларни туғдирарди. Жорий йилнинг ап­рель ойидан бошлаб цехлар Зарафшон шаҳ­­рига кўчирилди.

— Болаларим ёш­ли­ги боис, олис ҳу­дуд­га қатнаб иш­лаш­га қийналардим, — дейди тикувчи Мо­ҳи­чеҳра Ҳалимова. — Иш эса икки сме­нада ташкил этил­ган, вақтида етиб бо­рил­ма­са бўлмас­ди. Шукр­ки, бу оворагар­чи­ликлар барҳам топди. Ҳозирда шаҳар мар­казидаги ёруғ ва шинам цехимизда ҳамма шароитлар мав­жуд. Бир сменада 70 нафар хотин-қиз ишласа, ҳар бирининг ўзига бирик­ти­­рилган тикув машинаси бор. Ҳар тонг яхши кайфиятда ишни бош­лаймиз. Туш­ликка ошхонамиз хиз­матда. Саломат­ли­ги­мизни ўйлаб ташкил этилган тиббиёт хонасига ҳам эгамиз. Ювиниш, гигиеник хо­наларда барча ша­роитлар мавжуд. Жо­рий йилнинг март ойида бош директо­ри­миз Қувондиқ Санақулов томонидан "НКМК фахрийси" кўкрак нишонини қа­бул қилдим. Енгил са­ноат соҳасидаги 22 йиллик камтарона саъй-ҳаракатларим юк­­сак тақдирланди. Оддий инсон қад­ри­ни кўтарган, ишчи-хиз­матчиларига ғам­хўрлик қилаётган раҳбариятнинг холис­лигидан бошим кўк­ка етди. Корхонамиз маъмурияти катта ҳажмдаги комбинат эҳ­­тиёжларига мос мах­сус ишчи кийим­лар­ни ишлаб чи­қа­риш, маҳаллий бозор­ни сифатли тўқи­ма­чилик ва трикотаж буюм­лари билан таъ­минлаш мақсадида тин­май изла­на­япти. Бу билан биз иш­чи­ларни доимий иш билан таъминламоқда.

Бундай эзгу ният "Агама"нинг тикувчи, тўқувчи хотин-қизлари кўнглига жо бўл­ган. Ахир, муносиб иш шароитига эга, вақ­­тида ойлик маошларини олаётган, оила­сини ҳалол меҳнати билан теб­ра­таётган инсон ўз ҳаётидан рози бўлиб яша­ши табиий-да! Қолаверса, корхона раҳбарияти янги режалар сари қадам қўймоқда. Цех дастгоҳларини замо­на­вий­лари билан алмаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, экс­портга йўналтириш каби эзгу ниятлар шу­лар жумласидан. Бирлик ва ҳалоллик бор жойдан барака унишига "Агама" три­котаж-тўқимачилик корхонаси мисолида амин бўлиш мумкин.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6316