Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг аҳоли ўртасида олиб бораётган сўров натижаларидан ҳам билишимиз мумкинки, ҳамюртларимиз мустақиллик йиллари­да тинчлик, миллатлараро ва фуқаролар ўртасидаги аҳиллик тушунчаларини қадр­лаб, уларга ўзларини дахлдор, деб биладилар. Улар тинчлик ва осойишта­ликни истиқлол даврида эришилган кат­та ютуқ, дея ҳисоблашлари бунинг тас­диғидир.

Юртдошларимизнинг мутлақ катта қисми (98,6 фоиз) бу фикрга тўлиқ қўши­ладилар. Мониторинг якунлари асосида мил­лати, дини, ижтимоий мақомидан қатъи назар, ҳамюртларимиз Ўзбекис­тон фуқа­роси эканидан фахрланади.

— Яқинда чет давлатга бориб, қарин­дошлар билан дийдорлашиб қайтдим, — дейди ҳамшаҳаримиз Луиза Ким. — Бир неча кун давомида у ерда бўлиб юртим қадрини янада ҳис қил­дим. Миллий ош, ширин кулчаю патирларимиз, гўзал табиатли юртим ва меҳрибон халқимни, бетакрор, серқуёш Ўзбекисто­ни­мизни соғиндим!.. Қўлимга ортга қайтар чипта­ни олганим­дан кун санай бошладим. Само­лёт она заминга келиб қўнгач, ўзим­нинг онамни бағрида тургандек эркин ва бахтиёр, хурсанд ҳис қилдим! Биз шу юртнинг фар­занди, бир бўлагимиз. Бошқа дав­латда яшашни тасаввур ҳам қилолмай­ман! Корейс маданий маркази­да барча анъаналаримизни эркин давом эттириб келаяпмиз, ҳаётимиз фаровон, фарзанд­ларимиз, невараларимиз бу ерда ўз ўр­нига, қадрига эга.

Бугун вилоятимизда рус, қозоқ, қора­қал­поқ, озарбайжон, татар-бошқирд, яҳудий, корейс миллий маданий марказ­лари фаолият юритмоқда. Жорий йилда 25 йиллик юбилейини нишонлаётган Республика рус миллий маданий марка­зи ва унинг филиаллари томонидан кон­цертлар, адабий-бадиий кечалар уюш­тирилаяпти. Шунингдек, "Масленица", "День матери", "Пасха" сингари миллий байрамлари кенг жамоатчилик ишти­рокида ўтказилади.

— Яқинда вилоят рус миллий маданий маркази ўзининг "Диво дивное — песня русская" рус миллий фольклор қўшиқла­ри кунини нишонлади, — дейди марказ раҳбари И. Коржикова. — Меҳнат фах­рий­ларидан ташкил топган хор жамоаси миллий куй-қўшиқларимизни ёшларга ўргатиб келмоқда. Тикиш-бичиш, тўқиш тўгаракларимизда ўқувчи ёшлар халқона либосларимиз, ҳунармандчиликни ўрга­наяпти. Биз ўз фаолиятимиз билан кўп миллатли халқимиз орасидаги меҳр-оқи­бат, қардошлик муносабатларини мус­таҳкамлашда, шу юрт учун бир жону бир тан бўлиб яшаш бахтига муяссар эканимиздан фахрланамиз.

"The Washington Times" газетаси "Ўзбекистон — диний бағрикенглик қарор топган юрт", деб номланган мақолада муаллиф ¤збекистоннинг бағрикенглик ва тинч-тотувлик юрти сифатида эъти­роф этади. Бу ерда турли миллатларнинг ўзаро баҳамжиҳат ҳаёт кечириши, сай­ёҳларга муносабат, зиёратгоҳлар, лаз­зат­ли таом­лар, урф-одатларимизни қа­лам­га олади. Ушбу эътирофлардан ҳам билишимиз мумкинки, юртимиз барча миллат ва элат­ларга бағри очиқ, ҳурмат эҳтиромдадир.

Ҳилола ИСМАТОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6143