Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасини халқимиз эртага ёки яқин келажакда эмас, бугун кўриши керак, деган тамойил барча жабҳаларда устуворлик касб этмоқда. Фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-маиший муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири саналади. Барча раҳбарларнинг аҳоли билан мулоқотда бўлиб, унинг ташвишини эшитиши, аниқланган масалаларга ечим топиши муҳим аҳамият касб этмоқда.
Вилоят ҳокими Қ. Турсуновнинг Кармана туман ҳокимлигида аҳоли билан бўлиб ўтган сайёр қабулида ҳам юртдошларимизнинг қатор муаммолари муҳокама қилинди. Мурожаатлар давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тегишли ҳудудлар мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Муаммо ва эътирозлар таҳлил қилинганида уларнинг асосий қисми ишсизлик, соғлиқни тиклаш, уй-жой, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, табиий газ, тижорат банкларидан кредит олиш масалалари билан боғлиқ бўлди.
Жумладан, Кармана тумани «Малик» МФЙда яшовчи З. Раҳматов «Узумзор» қишлоғидаги зовурни тозалашда ёрдам сўраб мурожаат этди. Бу борада амалдаги тартибга асосланган ҳолда иш кўриш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Ота-онасидан эрта айрилган 16 ёшли Ш. Неъматов айни кунда шу тумандаги «Бешкент» МФЙда ижарада туради, 6 умумтаълим мактабида таҳсил олиш билан бирга, сартарошлик касбини ҳам ўрганаётир. У йиғилишда уй-жой масаласи бўйича муаммони ҳал қилиб беришларини сўради. Мазкур фуқароларнинг аризалари юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди.
Навбаҳор туманидаги «Қушқочди» МФЙда истиқомат қилаётган Ш. Мавлонова 2014 йилда Тошкент аграр университетини тамомлаган. 2014 2018 йиллар Ўзбекистон Фанлар академияси анорганик кимё илмий-текшириш институтида илмий ходим бўлиб фаолият юритган. Оилавий шароит сабабли Навоийга қайтиб келишга мажбур бўлди. Айни кунларда ишсиз. З. Отамуродова Ўзбекистон миллий университетини тугатган. Нуротадаги мактабларнинг бирида болаларга сабоқ берган. Оиласи билан Кармана туманига кўчиб келишган. Мутахассислиги бўйича иш излаб бир неча бор мурожаат қилган, аммо ҳал бўлмаган. Уларнинг бу борадаги аризалари ҳам ижобий ҳал этилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш ва шароит яратиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Йиғилишда шу ҳақда сўз юритилиб, бир гуруҳ хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.
— Фарзандим Р. Абдурасулова спортнинг эркин кураш тури билан шуғулланади, — дейди М. Нурова.— У республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Қизим Осиё чемпиони бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Ёлғиз она бўлганим боис фарзандларимни улғайтиришда қийинчиликларга дуч келяпман. Шу пайтгача бозорларда газли сув сотиб, рўзғор тебратаётган эдим. Ҳозир соғлигим ёмонлашгани учун бу ишни қилолмаяпман. Мазкур учрашувда вилоят ҳокими ёрдам қилишни ваъда берди. Тадбиркор Фарҳод Сирожов 50 та товуқ олиб берадиган бўлди. Қувончим чексиз, байрам арафасида менга ёрдам берганлардан чексиз миннатдорман.
Шунингдек, хатирчилик Н. Кенжаев томонидан билдирилган «Авоқли» маҳалласида мактабгача таълим муассасасини қуриш учун жой ажратиш, навбаҳорлик А. Эгамовнинг тери олиш мақсадида қимматбаҳо мўйнали ҳайвон — норкани парвариш қилиш таклифи бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Учрашув давомида бошқа барча масалаларнинг ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Хуршида НАРЗИЕВА,
«Дўстлик байроғи» мухбири.

Кўрилганлар сони: 4840