Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз Президентининг 2015 йил 25 февралдаги “2015 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимизда республикамиз пойтахтидан келган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Шундай мулоқотлар Навоий давлат педагогика институти ва “Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида ҳам бўлиб ўтди. Уларда таниқли публицист Ашурали Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти Д. Саидқосимова, “Ниҳол” мукофоти совриндори Ш. Шодиев, республика ёш томошабинлар театри актёри Б. Нишонов, таниқли киноактрисалар Ҳ. Жумаева ҳамда З. Низомиддиновалар талабалар ва цементчиларга ўз ижодий фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.
Пойтахтлик санъаткорлар иштирокидаги саҳна асарларидан кўринишлар, ичакузди ҳангомалар, қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.

Рамазон НАВРЎЗОВ,
Навоий шаҳар маънавият тарғибот бўлими раҳбари.

Кўрилганлар сони: 6088