Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил 25 август куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи тумани судининг очиқ суд мажлисида гиёҳвандлик воситаларини етиштириш шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Жиноят тафсилотларига кўра, 1963 йилда тўғилган Қучқоров Алишер (шахси ўзгартирилган) ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан, гиёҳвандлик воситасини етиштириш ва истеъмол қилиш мақсадини кўзлаб, 2019 йил март ойининг бошларида ўзи истиқомат қилиб келаётган, Хатирчи тумани «Қорача» МФЙдаги “Гулкент” номли қабристоннинг ёнидаги ташландиқ ер майдонига, таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига киритилган, фуқаролар томонидан муомалага бўлиши ва истеъмол қилиши таъқиқланган 1 (бир) туп “канопля” гиёҳвандлик ўсимлигини уруғларини экиб, келгусида ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўзи истеъмол қилиш учун, етиштириб парвариш қилган.
Бундан ташқари, А.Қучқоров ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан давом эттириб, 2019 йил март ойининг бошларида ўзи истиқомат қилиб келаётган, Хатирчи тумани “Қорача” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гулкент” номли қабристоннинг ёнидаги ер майдонига, экиб парвариш қилган 1 туп канопля гиёҳвандлик ўсимлигини қурутиб “спички” ёзувли гугурт қутисига солиб, сақлаб юриб, 2020 йил 08 июль куни истеъмол қилиш мақсадида олиб юрган вақтида мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, холислар иштирокида туман ИИБ ЙХҲГ биносида фуқаро А.Қучқоровдан Навоий вилояти ИИБ ЭКБнинг 2020 йил 09 июлдаги № 99-сонли хулосасига кўра, қуруқ ҳолдаги, соф вазни 3,04 (уч бутун ўнда тўрт) грамм бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сонли Қарорига кўра, гиёҳвандлик воситалари туркумига кириб, у фуқаролар томонидан муомалага бўлиши ва истеъмол қилиши таъқиқланган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Суд, А.Қучқоровни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддаси 1-қисми 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб ЖКнинг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 (икки) йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди суья ёрдамчиси З.Ҳамдамов

Кўрилганлар сони: 2603