Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳудудида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган 151 та йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганида, уларнинг 51 % пиёда ва велосипедчиларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 15 сентябрь куни соат 22-00ларда Хатирчи тумани “Чечакота” МФЙ ҳудудидан ўтган 4 Р 48 давлат аҳамиятига эга йўлдан Хатирчи тумани “Чечакота” МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган М.М. “Нексия” русумли автомашинасини “Янгиработ-Зарафшон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, йўлнинг 129 км.га келган вақтида ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг пиёдалар ўтиши учун белгиланмаган қисмини чап томонидан ўнг томонига қараб кесиб ўтаётган пиёда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани М.Улуғбек МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган М.О.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 Пиёда М.О. йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойидан кесиб ўтганлиги натижасида мазкур кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган.

 

Кўрилганлар сони: 2398