Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қуёшли юртимизнинг табиати бетакрор. Шу боис ҳам унинг олтинга тенг тупроғида етиштирилган мева-сабзавотлар шифобахш хусусиятларга эга. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бободеҳқонларимиз меҳнати сабаб бозорларимиз тўкин сочин. Айни кунларда пишиб етилган куз неъматларидан бири бўлган анор меваси витаминларга бой ва инсон саломатлиги учун  фойдали ҳисобланади.

Навбаҳор туманининг “Вомитан” маҳалласида яшаётган 46 йилдан буён  ўз томорқасида анорчилик билан шуғулланиб келаётган Чиннигул Ҳалимова  хонадонига кираверишингиз билан қизариб пишган анорларга кўзингиз тушади.

Томорқа қўшимча даромад манбаи. Анор дарахтидан мўл-ҳосил олиш учун ўз вақтида ишлов берамиз. Бу меванинг дарахти заиф бўлгани учун қишнинг совуқ кунларидан асраш керак. Шунда ҳар йили яхши ҳосил беради,- дейди Чиннигул момо.

 

Кўрилганлар сони: 661