Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

АҚШдаги Интермаунтин тиббиёт маркази ходимлари бемордаги саратон шиши қаерда жойлашганини янада аниқроқ билиш учун 3D-принтерда чоп этилган буйракдан фойдаланди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».

Касалхона шифокорлари бемор Линда Гринда саратон шиши пайдо бўлиши билан боғлиқ оғир вазиятга дуч келди. Гап шундаки, шиш буйрак артерия ва вена қон томирларига жуда яқин жойлашган эди. Шишни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик операцияси бемор ҳаёти учун катта хавфга эга эди.

Шунда шифокорлар зарарланган тўқимани янада аниқроқ қилиб ўрганиш учун замонавий технологиялардан фойдаланишга қарор қилди. Улар компьютер топографи ёрдамида органнинг бўртма моделини ясади ва уни иккита таркибий қисм кўринишида 3D-принтерда чоп қилди. Шу тариқа, улар шиш жойлашган жойни янада аниқроқ билиб олди ва операцияга киришди.

Операцияга раҳбарлик қилган доктор Жей Бишофф фикрича, ушбу операция — юқори технологияли тиббиётга қараб олға ташланган катта қадам.

Манбаа: daryo.uz

Кўрилганлар сони: 6200