Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида жорий йилнинг саккиз ойида 1651 та низоли оила яраштирилиб, 2684 нафар бола тирик етимлик қисматидан асраб қолинди.
“Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” машғулотларида оилавий ҳаёт психологияси, диний ва ахлоқий тарбия, оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик (ушбу мавзу йигит ва қизларга алоҳида), оила бюджети ва иқтисоди, оила мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни ва ҳоказо мавзуларда машғулотлар ўтказилиб, ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида маълумот ва тавсиялар берилади.
- Янги хонадонга мослашиш мураккаб жараён, - дейди Кармана туманидаги Наврўз МФЙ истиқомат қилувчи Ситора Файзуллаева. – Машғулотларда келинликнинг бурч ва масъулиятлари бўйича атрофлича тушунча, турли низоли ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш хусусида амалий кўникмалар олдим.
Машғулотлар якунида Оила” маркази мутахассислари томонидан Тошкентдаги Инҳа университети ходимлари кўмагида яратилган “Ўсмир қизларни мустақил ҳаётга ва турмушга, рўзғор ишларини юритишга, ҳар томонлама оқила оила бекаси бўлишга тайёрлаб бориш учун мўлжалланган “Оила сабоқлари” деб номланган мобиль илова ва ёш келин-куёвлар учун янги турмуш қураётган йигит-қизларнинг оила соҳасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мавзуидаги тавсия ва маслаҳатлар ўрин олган “Мустаҳкам оилага йўлланма” номли энциклопедик ён дафтарча тақдим этилади.
Мазкур мактаб фаолияти самараларини тарғиб этиш мақсадида Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Навоий вилоятига пресс-тур уюштирилди. Унда иштирокчилар вилоятдаги мазкур мактаб фаолияти билан танишар экан,мамлакатимиз раҳбарининг топшириғи ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда ўзига хос ибрат намунаси бўлаётганлигига эътибор қаратишди.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Кўрилганлар сони: 3438