Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Финляндияда учта қисмдан ташкил топадиган Puzzlephone смартфонини ишлаб чиқариш стартапи йўлга қўйилди. Бу ҳақда LookAtMe хабар берди.

Ушбу гаджет лойиҳасига кўра Googleнинг Project Ara  смартфонларига рақиб бўлади. Puzzlephone смартфони учта — Spine (корпус), Heard (батарея) ва Brain (процессор) қисмларидан ташкил топади. Унинг Project Ara смартфонларидан фарқи камроқ қисмлардан ташкил топишида бўлади.

Puzzlephoneсмартфонлари кейинги йилнинг бошида тақдим этилиши ва тахминан 50 доллардан сотилиши кутилмоқда. Бу смартфон Android операцион тизимида ишлайдиган бўлади.

Googleнинг илк ишлайдиган Project Ara смартфонлари эса кузда тақдим этилган эди. Project Ara лойиҳаси аслида Motorola компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Google ушбу компанияни сотиб олиб, кейин Lenovo га сотиб юборганидан сўнг, Моторолаънинг фақатгина шу лойиҳасини ривожлантиришда давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 6974