Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёшга доир пенсияга чиқаётган айрим фуқароларнинг маълум бир пайтда ишлаган даври инобатга олинмаяпти. Конимех туман “Шўртепа” МФЙ Тоқманғит қишлоғида яшовчи Улмекен Кушакова ҳам ана шундай муаммога дуч келди. Конимех туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан унинг 17 йиллик иш стажи пенсияга чиқаётганда ҳисобга олинмаган. Мазкур масалага ойдинлик киритиб бериш мақсадида фуқаро Конимех тумани адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ҳолат ўрганилганда фуқаро У.Кушакова 1983-1985 йилларда Конимех РайПОда, 1985-1992 йилларда Конимех РПУда,1992-2000 йилларда Конимех туман “Асем” ташкилотида фаолият юритгани, аммо, мазкур даврларда унинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома архивга топширилмагани маълум бўлди. Зеро, айнан шу маълумотнома нафақа белгиланишида муҳим асосдир.

    “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 80-банди талабига кўра, агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исми, отасининг исми ёки фамилияси билан мос бўлмаса, ушбу ҳужжатнинг мазкур шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкинлиги, бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт эканлиги кўрсатилган.

      Ўрганиш жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан адлия бўлими томонидан фуқаро У.Кушакова манфаатида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш ҳақида» киритилган ариза қаноатлантирилди.

 Алишер Ахмадов

Конимех тумани адлия бўлими бош мутахассиси

Кўрилганлар сони: 664