Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ватандошларимизни мукофотлаш тўғрисидаги қатор фармонлари имзоланди. Давлат мукофотлари, орден ва медаллар билан тақдирланганлар орасида вилоятимиз вакиллари ҳам борлиги қувонарлидир.
Демак, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Жанубий кон бошқармаси “Гужумсой” кони участка лаҳимчиси К.Тангиров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” унвони, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Н.Исоқов «Эл-юрт ҳурмати» ордени, Қизилтепа тумани ҳокими Ш.Набиев “Фидокорона хизматлари учун” ордени, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили М.Ҳакимов “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ишчилар таъминоти бўлими бошлиғи Л.Панченко, Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари К.Нагашибаева, Конимех туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактаби директори И.Наризова ва Қизилтепа туманидаги “Янги аср” фермер хўжалиги бошлиғи Ж.Темировлар “Дўстлик” ордени, “Ҳунарманд” уюшмасининг Кармана тумани бўлими аъзоси, заргар З.Адилов ва “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг Шимолий кон бошқармаси Ахборот-коммуникация технологиялари маркази муҳандис-дастурчиси А.Халтуринский “Жасорат” медали, Навоий шаҳридаги “Export Fish Product” масъулияти чекланган жамияти директори О.Саидов “Келажак бунёдкори” медали, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С. Истамов “Содиқ хизматлари учун” медали ҳамда Хатирчи туманидан (100 ёшдан ошган) М. Тожиева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Н. Тоғаева, Навбаҳор тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори Ш. Ширинов, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Д. Аҳмедова ва Хатирчи туманидаги “Хатирчи томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Ф. Холиқовлар “Шуҳрат” медали билан тақдирландилар.
Юксак эътирофга сазовор бўлган юртдошларимизни нуфузли мукофотлар билан қутлаймиз!

Кўрилганлар сони: 3685