Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

    Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 96-моддаси талабларига кўра ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбурияти белгиланган бўлиб, ота-она вояга етмаган болаларига таминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши кўрсатилган.

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими иш юритувидаги алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан корхона, ташкилотлар ва махалла фуқаролар йиғинларида оилаларнинг тинч-тотув хаёт кечирилиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва оиладаги носоғлом мухит таъсири остида юзага келадиган оилавий келишмовчиликлар ва бунинг натижасида фарзандларнинг моддий таъминланмаслик холатлари хамда белгиланган қатъий жавобгарлик юзасидан аҳоли ўртасида кенг таргиб килиб борилмокда.

2019 йилнинг ўтган 10 ойи давомида МИБ ташаббуси билан 136 та оилалар яраштирилиб, оилалар тикланишига эришилди.

Шунингдек, вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаётган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Қидирув натижаларига кўра, қарздор А.Е.Космаханова вилоятнинг Зарафшон шаҳар ҳудудидан ушланиб, Учқудуқ туман маъмурий судининг 11.11.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор А.Е.Космаханова                   жами 19 935 988 сўм алимент пулларини қасддан тўламаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмига кўра 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Хулоса қилиб айтганда, албатта, оила бирлиги муқаддасдир ва бу оила бирлигида ҳар бир фарзандимизнинг эртанги куни ва камоли намоён бўлади.

 

Мажурий ижро бюроси  Учқудуқ туман бўлими

 

 

Кўрилганлар сони: 3510