Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда унинг шаҳар-туман жамиятларига "Ишонч телефони" орқали жорий йил аввалидан бугунга қадар 121 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатлар асосида олиб борилган ўрганишлар натижасида, 12 миллион сўмга яқин маблағ истеъмолчи­ларга қайтариб берилган. Шикоятларнинг катта қисми табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришга алоқадор бўлса, қолган мурожаатлар умумовқатланиш, савдо соҳасига тегишли. Шунинг­дек, электр энергия таъминоти, тоза ичимлик суви, иссиқ-совуқ сув етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ҳам фуқароларнинг мурожаатига сабаб бўлган. 

— Бирлашмамиз таркибидаги 2 та шаҳар ва 8 та туман жамиятларида "Ишонч телефонлари" фаолияти йўлга қўйилган. Мурожаатлар сонининг ўтган йилларга нисбатан кўпайгани фуқароларнинг фаоллик кўрсатаётганликлари натижасидир, — дейди бирлашма ходими Ш. Жамурадов.

Кўрилганлар сони: 7090