Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида иқтисодиётимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришганимиз таъкидлаб ўтилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда иқ­ти­со­диётимизнинг барча тармоқ­ла­ри­да хорижий сармоялар фаол ўз­лаш­тирилмоқда. Машинасозлик, нефть-газ соҳаси, дейсизми, кимё, тў­қи­ма­чилик, озиқ-овқат саноати­ми — буларнинг барчасида чет эл­лик ҳам­корлар билан кўплаб за­мо­навий иш­лаб чиқариш объект­лари ташкил этилган. Аниқроғи, бу­гунги кунда юр­­тимизда 90 дан ортиқ мам­­ла­катнинг капитали иш­ти­ро­ки­да асос солинган 4 мингдан зиёд корхона муваффақиятли фао­­­­лият юрита­яп­ти. Бу эса қў­шим­ча қийматга эга то­варлар ишлаб чи­­қариш ҳажми ва ту­рини кўпай­ти­риш, жаҳон бозори­да харидор­гир бўлган янги маҳсу­лотларни экс­­­портга йўналтириш им­конини янада кенгайтирмоқда.

Қувонарли жи­ҳа­ти шундаки, хори­жий сармоя­лар мам­­­­лака­ти­миз­нинг марказий ҳу­дуд­ла­ридан таш­қари, олис мин­та­қала­ри­га ҳам йў­нал­­тири­лаётир. Хусусан, дав­латимиз раҳ­­­­бари­нинг та­шаб­буси би­лан "На­­воий" эр­кин ин­дус­триал-иқти­­со­дий зонаси таш­кил этил­­гани на­фақат вилоят, бал­­ки рес­пуб­ли­камиз саноат са­ло­ҳия­тини юк­сал­тиришда муҳим омил бўл­моқда.

Ушбу зонанинг ишга тушиши ту­фай­ли юқори технологияларга асос­­­­ланган корхоналарни ривож­лан­­тириш имкони кенгайди. Ҳудуд учун зарур ташқи муҳандислик ва транс­порт инфратузилмаси тўлиқ республикамиз маблағлари ҳисо­би­дан барпо этилди.

Гап шундаки, ўтган даврда ҳу­дудда 20 га яқин корхона фао­лияти йўлга қўйилиб, мингдан ор­тиқ киши доимий иш билан таъ­минланди. Шу мақсадда, Жанубий Корея, Хитой, АҚШ, Германия, Ита­­лия, Ҳиндистон, Сингапур, Бир­­лашган Араб Амирликлари каби давлатлар ишбилармонлари­нинг 100 миллион АҚШ долла­ри­дан зиёд инвестицияси ўзлашти­рил­ди. Қўшма корхоналардаги мав­жуд дастгоҳларнинг барчаси дастурлаштирилган компьютерлар ёрдамида бошқарилаётгани иш­лаб чиқаришда юқори сифат ва са­марадорликка эришишда айни муддао бўлмоқда. Натижада, кор­хоналар экспорт салоҳияти ортиб, ҳозирги кунда Россия, Қо­зоғис­тон, Ҳиндистон, Индонезия, Турк­манистон сингари давлатлар­даги компаниялар билан маҳсулот со­тиш бўйича шартномалар имзо­ланган. "Навоий" эркин индус­триал-иқтисодий зонасида фао­лият юритаётган "O‘zMinda" хори­жий инвестициялар иштирокидаги корхонаси, "UzEraeCable" ҳамда "O‘z­EraeAlternator" Ўзбекистон-Жа­­­нубий Корея қўшма корхона­ла­ри, "TelecomInnovations", "Navoiy Hu­nan Pulp" каби қўшма корхона­лар­­­да ишлаб чиқарилаётган маҳ­су­лот­лар жаҳон бозорларида ҳам ўз ха­­­ридорларини топаяпти.

Юртимизда тадбиркорлар учун яра­­тилаётган бундай кенг имко­ният­­­лар хорижий сармоядор­лар­нинг ҳам эътирофига сазовор бў­либ, улар­ни Ўзбекистон билан  ҳам­кор­лик қилишга руҳлантир­моқда.

Ж. ШАРОПОВ,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Кўрилганлар сони: 6595