вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
20.08.2020 12:15:52
Ҳаёт барчамизни тирикчилик учун олға интилишга, муаммоларни енгиб ўтишга ва маълум бир қоидалар билан ҳисоблашишга мажбур қилади. Биз ким бўлишимиздан қатъий назар, табиат ва жамиятнинг муайян қонуниятларига амал қиламиз. Бироқ кўпинча ўзимизнинг ўжарлигимиз, реал вазиятни тўғри баҳолай олмаслигимиз, ҳолатларни таҳлил қила олмаслигимиз, оддий нарсаларга беписанд муносабатда бўлишимиз оқибатида хатоларга йўл қўямиз. Бу камчиликлар эса бизга қимматга тушиши мумкин. Фақат ҳуқуқларимизни билиб, мажбуриятларимизга қўл силташ эса бир куни аччиқ афсус билан тугаши аниқ.
Жумладан, 2020 йилнинг 7 август куни соат тахминан 15:30ларда Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтган 4R-55 автомобиль йўлининг 94 километрида “Дамас” русумли 30 R 102 LA давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи билан ҳам шундай ҳолат юзага келди. Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мунтазам равишда огоҳлантириш ва профилактик тадбирлар олиб борилишига қарамай
1963 йилда Самарқанд вилоятида тугилган фуқаро З.Б. ўзига тегишли автомашинани бошқариб келиб, ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Натижада автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган йўловчи Р.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан бевақт кўз юмди.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а