Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида Республика Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг  Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти тарғиботи,  қонунчилигимиздаги янгиликлар ҳамда сайлов жараёнларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

         Йиғилишда Республика Олий Мажлиси Сенатининг жорий йил  11-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисида қабул қилинган  “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонунлар, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори ҳамда 2019 йил – вакиллик органларига сайловларга тайёргарлик ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

         Мазкур масалалар бўйича сўзга чиққан сенаторлар ушбу Қонун ва қарорларнинг қабул қилиниши, қизғин муҳокама жараёнлари хусусида сўзлаб,  уларнинг жамият тараққиётидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида илмий ижод ва ахборот эркинлиги, самарадорлик ва ижодий рақобат, манфаатдорлик ва рағбатлантириш, илмий экспертизанинг холислиги, инсон ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳитга зарар етказмасликдан иборат илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий принциплари белгилаб қўйилганлиги таъкидланди. Шунингдек, “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонун мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, гўдаклар соғлом вояга етишини таъминлаш йўлида жамоятчилик ва давлат идораларининг масъулиятини белгилаб бериши, миллат генофонди саломатлиги муҳофазасида ўта муҳим жиҳатларни қамраб олганлиги мисоллар асосида таҳлил этилди.

         Йиғилишда  Республика Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарори халқимизнинг азалий қадрияти тўй тантаналарининг “кимўзар” ҳаддан ташқари исрофгарчиликлар, дабдабозлик каби иллатларга сабаб бўлаётганлиги, маънавий муҳит барқарорлигига таҳдид солаётганлиги таъкидланиб, ушбу Қарор ижросини таъминлашда  жамоатчиликнинг ўрни муҳимлигига эътибор қаратилди.

         Шунингдек, йиғилишда “Сайлов тарғиботи ойлиги”нинг долзарб ва нозик жиҳатлари муҳокама этилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

Кўрилганлар сони: 262