Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2 март куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳрида профилактика инспектори лейтенант Рўзиқулов Аббос  ва  Пирназаров Адхам тунги навбатчилик вақтида ёш боланинг ёрдам сўраб бақирганлиги овозини эшитишади ва овоз келаётган томонга қараб югуришади.

У ерга етиб боришганида 4-5 ёшлар атрофидаги бола Жасорат кўчаси 23 уйнинг 4-қавати балконидан осилиб турганди.

Шундан сўнг, профилактика инспектори Рўзиқулов Аббос профилактика катта инспектори катта лейтенант Пирназаров Адхам ва профилактика инспектори ёрдамчиси Баракаев Жўрабекларнинг ёрдамига таяниб 4-қаватга кўтарилади ва 2014 йилда туғилган Р.К.ни қутқариб қолади, дея хабар қилди Навоий ИИБ матбуот хизмати. 

Маълумот ўрнида: аввалги сафар Зарафшон шаҳрида мудҳиш жиноятнинг олди олинган эди.

Кўрилганлар сони: 2916