Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ҳарбий хизматчилар, эҳтиёжманд оилаларни, уюшмаган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳарбий қисм ва муассасалардаги бўш иш ўринларига жойлаштириш орқали жамиятда ўз ўрнини топишларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят Миллий гвардия бошқармаси биносида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 

Тадбирда 50 нафар ишсиз ва уюшмаган ёшларга вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, унинг туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида мавжуд бўш иш ўринларига жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шу жойнинг ўзида уларнинг 44 нафари билан меҳнат шартномаси имзоланишига эришилди.

 

Шунингдек, ҳарбий прокуратура ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигидаги амалий тадбирлар натижасида вилоят Қўриқлаш бошқармаси таркибидаги ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматида 50 та янги иш ўринлари яратилди. Таъкидлаш жоиз, қўриқлаш хизматига номзодларни ишга қабул қилиш суҳбат ва жисмоний тайёргарлик синов босқичларини ўз ичига олган танлов асосида амалга оширилади. Аҳамиятлиси, 100 нафарга яқин уюшмаган ёшларга касбий танловда иштирок этиш учун йўлланмалар берилиб, тадбирга танлов ҳайъати таркиби ҳам таклиф этилди ва хизматга кириш истагидаги ҳар бир номзод билан ўтказилган танловнинг суҳбат босқичида 40 нафар ёшлар муваффақиятли ўтишди. Яқин кунларда уларнинг жисмоний тайёргарлик синовини яхши баҳоларга топширганлари хизматга қабул қилиниши эса қувонарли ҳол, албатта.

 

Мазкур тадбирлар билан бир вақтда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммоларини ҳал қилишга яқиндан кўмаклашиш мақсадида сайёр қабул ҳам ташкиллаштирилди. Унда ҳарбий хизматчилар ва ишчи-хизматчиларнинг имконияти чекланган фарзандларини даволаш, соғлиғини мустаҳкамлаш, дори-дармон, махсус тиббиёт воситалари билан таъминлаш борасида кўмаклашиш борасидаги мурожаатлари вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ҳал қилинмоқда. 

 

 

Кўрилганлар сони: 2428