Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида Навбаҳор туманида бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Режада белгиланган 2898 та турар жойлардан 2898тасида (100%) таъмирлаш ишлари якунланди.

Қишлоқлардаги 40.6 км ичимлик суви тармоқларидан 40.6 км (100%), 28,0 км электр тармоқларидан 28,0 км (100%) ҳамда 89.2 км ички йўлларнинг 89,2 км (100%) қисмида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, асосий кўчаларга замонавий энергия тежамкор тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Шунингдек, қишлоқда 3 та мактаб, 2 та тиббиёт муассасаси биноларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари, 1 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим муассасаларидакапитал таъмирлаш ишлари 100% бажарилди.

Янгидан 5 та маҳалла биноси ва 1 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди. Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларини жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

5628 та аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, 19 нафаригадаволаниш муассасаларига имтиёзли йўлланмалар берилди.

Аҳолига зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида тижорат банклари томонидан 362 нафар фуқарога 3.030 млрд сўмлик микрокредит маблағлари ажратилди.

Бундан ташқари, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида 20 дона 2 сотихли арзон уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш давомида жами жами 85,492 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.

 

Кўрилганлар сони: 3610