Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учқудуқлик Габриелян Роскир Абрамович “Ануш” кафесида аҳолига сифатли хизмат  кўрсатиб келмоқда.

Хўш, нима бўпти умумий овқатланиш шохобчалари кафе ресторанлар ҳар қадамда учрайди дейишингиз мумкин. Ундан дейишга шошилманг!  Бу ерга учқудуқликлар, меҳмонлар шунчаки овқатлангани эмас унинг атрофида барпо қилинган  жаннат боғини кўргани келишади, десам янаям тўғри бўлади.

“Яхшидан боғ қолади...” деганларидек,  Роскир Габриелянни томарқасида 100 та олма, 35 туп беҳи, шафтоли, анор каби ўнлаб мевали дарахтлар энди ҳосилга кирган. Қулупнайдан йил ўн икки ой ҳосил олинаркан.  Кўкатларнинг эса биз билган билмаган  навлари, ҳар хил гуллар баравж ривожланмоқда. Манзарали кўчатлар, иқлимга мос кўп сув талаб қилмайдиган тут, моржавика  сингари дарахтлар ҳам бор.

Кўрилганлар сони: 2682