Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатларини кучайтирмасдан туриб иқтисодий барқарорлик ва ўсиш бўлмайди.

 

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахлсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

 

Лекин айрим жойларда мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда ижроси таъминланмаган. Буни мазкур йўналишда Сенатга келиб тушаётган мурожаатлар сонининг деярли икки баробарга кўпайганидан кўриш мумкин.

 

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида мулкдорлар ҳуқуқлари, уларни ўз мулкига бўлган мулк ҳуқуқидан асоссиз равишда маҳрум этишдан ҳимоя қилиш кафолати мустаҳкамланади. Қолаверса, ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларининг ўрни, шу жумладан, давлат томонидан тўлиқ қопланади.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кўрилганлар сони: 2824