Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 23 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов Навоий давлат педагогика институтига ташриф буюрди.

 Таълим даргоҳида масофавий таълим платформасининг жорий қилинганлиги, фаолият учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг тоифа олишлари учун ташкиллаштирилган АТМ маркази ҳамда жараёнларни кўздан кечирди.

 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу йилги қабул жараёнлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, айниқса абитуриентларнинг касбий имтиҳонларга киришда биометрик кўрикдан ўтказиш тизими илк бор ташкил қилинди.

Кўрилганлар сони: 3308