Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Божхона органлари томонидан бир қатор стратегик товарларни сифатсиз ва инсон саломатлиги учун хавфли бўлган турларини ноқонуний йўллар орқали олиб кирилишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Навбатдаги божхона кўриги натижасида ана шундай ноқонуний товарларни олиб кириш орқали фойда олишни кўзлаган “тадбиркор”нинг найранги фош этилди.

Жумладан, жорий йилнинг 6 август куни Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари орасидаги қутилар божхоначилар эътиборини тортди.

Холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, инсон саломатлиги учун хавфли, сифати кафолатланмаган, божхона назоратидан яширилган ва хужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати қарийб 100 млн сўмлик косметика ва дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Кўрилганлар сони: 2734