Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ёш шифокор — невропатолог Феруз Ашуров анча йиллардан буён хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирган эди. Бугун Бўстон маҳалласида иш бошлаган "Вазирабону" хусусий клиникасининг ишга туширилиши натижасида унинг мана шу орзуси амалга ошди.

Очилиш маросимида Қизилтепа тумани ҳокими Ш. Набиев, ёш шифокорнинг  тиббиётда улкан ютуқларга эришишида ҳисса қўшган тиббиёт фанлари доктори Г.Ихтиярова, тиббиёт фанлари номзоди Б.Жўраев ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Жами 2,4 миллард сўм маблағ сарфланган ушбу клиникада неврология, гинекология, кардиология тиббий хизматлари, физиотерапия муолажалари Россия, Хитой, Украина мамлакатларидан келтирилган 3 D ўлчамдаги УЗИ, ЭКГ, ЭЭГ, ЭХО-ЭГ каби технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, бу ерда 20 ўринли стационар даволаниш маскани ҳам бунёд этилган.

 

 

Кўрилганлар сони: 715