Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздорлар “BEKO BEZ NAVOIY” МЧЖҳамда С.Саноеа ва Н.Боймурзаева (исм шарифлар ўзгартирилган) лардан ундирувчи АТБ “Қишлоққурилишбанк” Навоий минтақавий филиали фойдасига  235.627.266 сўм кредит қарзни ундириш, ундирув гаровга қўйилган қарздорга тегишли бўлган 150.000.000 сўм баҳоланган 2015 йилда ишлаб чиқарилган “Малибу” русумли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Бундан ташқари, ижро ҳужжати бўйича қарздорга тегишли бўлган “Малибу” русумли автотранспорт воситасини хатлаш ва савдога чиқариш максадида қарздорнинг ижро ҳужжати бўйича белгиланган манзилига борилгандан қарздор томонидан автотранспорт воситаси яширилганлиги аниқланган ва давлат ижрочисининг 05.11.2019 йилдаги қарори билан гаровга олинган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, қарор ижро этишлик учун Навоий вилоят ИИБ ЙХХБ ҳамда туман бўлимига қидирув ишларини олиб бориш бўйича билдирги берилган.

Бўлим қидирув бўйича катта инспектори Р.Худойбердиевнинг  олиб борилган қидирув ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Малибу” автомашинаси Қизилтепа туман, “Работ” МФЙда яшовчи фуқаронинг уйда яшириб қўйилганлиги аниқланиб, шу куннинг ўзида автомашина майдончасига келтирилиши таъминланди ва ҳозирги кунда автотранспорт воситасини “Е-IJRO AUKSION” ягона электрон савдосига чиқариш ишлари олиб борилмоқда.     

Кўрилганлар сони: 3150