Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 20 декабрь кунига қадар республика ҳудудида “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” ўтказилмоқда.

Бу борада, Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан тезкор штаб, ишчи гуруҳи ва амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ойлик доирасида фавқулоддаги ҳолатларни ва ис газидан захарланишни олдини олиш борасида кўплаб тарғибот тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 Ана шундай тадбирлардан яна бири НКМК тасарруфидаги Навоий Давлат Кончилик институти ўқитувчи ва талабалари билан  ўтказилди. Тадбирда республикамизда ва дунёда содир бўлаётган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва сиқилган газ баллон ва бошқа шу каби мудҳиш ҳодисаларни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан кундалик ҳаётда табиий газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини ёдда тутиш ва унга риоя қилиш бўйича тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ёнғин ўчириш ва қутқарув техникаларининг кўргазмали намойиши ҳам ташкил этилди. Тадбир иштирокчиларига ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин ва ис газидан  огоҳлантирувчи тарғибот материаллари ҳам тарқатилди.

Кўрилганлар сони: 3690