Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан муҳофазага олинган объектларда ўтказилаётган касб маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ёнғин ўчирувчиларнинг фавқулодда вазиятларни тез фурсатларда бартараф этиш бўйича ўқув тактик машғулотлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Ана шундай махсус ўқув тактик машқларидан бири Навоий саноат майдонидаги комбинатнинг “Навоий машинасозлик” заводи ишлаб чиқариш бирлашмасида ўтказилди.

 Унда комбинатнинг тез тиббий ёрдам хизмати, ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати объектда ташкил этилган кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ва НКМК ЁХБнинг масъул ходимлари ва жанговар экипажлари иштирок этишди.

Ёнғин бартараф этилиб, жабрланганларга  тиббий хизмат кўрсатилди.

Кўрилганлар сони: 3997