Шамшиев Сирожиддин Ўктамович

Навоий вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчиси

Телефон-факс: 229-62-02.

Электрон почта манзилиs.shamshiev@nv.uz

Туғилган йили: 1974 йилда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳри. 

Миллати: Ўзбек.

МаълумотиОлий, 2000 йилда Навоий давлат кончилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги кончилик иши.

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1992-1993 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги автосаройда ҳисобчи

1993-1994 йй. - Навоий вилоят ҳокими девони молия ва хўжалик бўлимида ҳисобчи

1994-1995 йй. - Навоий вилоят ҳокими девони молия ва хўжалик бўлимида бош ҳисобчи

1995-2011 йй. - Навоий вилоят ҳокимлигида бош ҳисобчи

2011 й. – ҳ.в. - Навоий вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқарувчиси

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоят ҳокимлиги аппарати бошқармасига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Ишлар бошқармасига юклатилган вазифаларга шахсан жавоб беради, корхона ва ташкилотларга ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради. Ишлар бошқармаси таркибидаги ходимлар фаолиятига раҳбарлик қилади ва улар ишини ташкил қилиб, такомиллаштириш чораларини белгилайди.

Ҳокимлик аппарати бўйича буйруқлар чиқаради, иш юритиш ва хужжатлар билан ишлаш, ариза ва шикоятлар ҳамда компьютерлаштириш масалаларига раҳбарлик қилади, аппарат ходимларини самарали ишлаши учун зарур бўлган шарт шароитларни яратилишини таъминлайди.

Вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Вилоят ҳокимлиги аппарати гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари қарорлари, ҳоким қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа хужжатлар лойихаларини тайёрлашни ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги хўжалик хизмати бўйича кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш билан шуғулланади. Хўжалик хизмати бўйича буйруқлар чиқаради, барча шартномаларни имзолайди, молия хўжалик ишларига раҳбарлик қилади. 

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритишнинг аҳволини ўрганиб боради ва уни яхшилаш бўйича тавсиялар беради.