Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  25-26 апрель кунлари Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази" ҳам­да Кармана туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Ал­матов иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Ҳуқуқбузарлик­л­арнинг олдини олиш, милиция таянч пунктлари фао­лиятини жон­лантириш, маҳал­ла­­лар­да жи­ноятчилик ҳо­латлари­ни ка­май­тириш маса­лаларига бағиш­ланган тадбирда ҳуқуқ-тарти­бот идоралари ва­киллари ҳамда фуқаролар йи­ғин­­лари масъул­лари қатнашди.

  — 2017-2021 йилларда Ўзбекис­тон Республикасини ривожланти­риш­нинг бешта устувор йўна­ли­ши бў­йича Ҳаракатлар стратегия­сида ички ишлар органлари фао­лия­ти­ни ис­лоҳ қилиш дол­зарб вазифа­лардан бири этиб белгиланган, — дейди ге­нерал-полковнинк З. Алматов. — Маҳаллаларда фао­лият олиб бо­раётган профилактика инспек­тор­лари­­га хизмат уйлари ҳамда енгил автомашиналар берил­гани дав­ла­тимиз томонидан соҳа ва­киллари­нинг меҳнатига қаратил­ган эътибор­нинг намунаси бўлиб, бу ишонч улар­га улкан масъулият ҳам юклайди. На­воий вилоятида ҳам бу борада олиб борилган кенг кў­ламли ишлар ал­батта, ҳудуд­лар­­да аҳоли фаровонли­гини таъ­мин­лаш­да муҳим аҳамиятга эга.

  Ҳеч кимга сир эмас, олиб бо­ри­лаётган чора-тадбирларга қара­май, айрим жиноят турлари, ху­сусан, ўз жо­нига қасд қилиш, ўғри­лик, безо­ри­лик, аёллар ўртаси­даги жиноят кўпайиб бормоқда. Бу каби салбий ҳо­латларнинг олди­ни олиш эса на­фақат соҳа ходимлари, балки жа­раёнга кенг жамоатчиликни ҳам жалб этишни талаб қилади. Йиғи­лиш­да айни масала юзасидан тан­қидий фикр­лар билдирилиб, амалга ошири­ли­ши лозим бўлган вазифа­лар белгилаб олинди.

  Тадбирлар давомида Президен­ти­миз иштирокида ички ишлар идо­ра­лари вакиллари билан ўт­казилган видеоселектор шаклида­ги йиғилиш­лардан тайёрланган ролик ҳам на­мойиш этилди. Дав­латимиз раҳбари то­монидан со­ҳа­да самарадорликни ошириш­нинг муҳим омили саналган устувор жиҳатларга яна бир бор эъ­тибор қаратилди. 

Таъкидлаш керак, жамоатчилик на­зорати ҳуқуқбузарликлар про­филак­ти­касида муҳим саналади. Бунинг учун эса аҳолининг фуқаро­лик бурчи ҳамда масъулиятини ошириш зарур. Шуни инобатга олган ҳолда, учра­шув­да 16 ёшга тўлган Навоий шаҳри, Кармана ва Навбаҳор туманларида  истиқомат қилувчи 12 нафар йигит-қиз­га тантанали равишда фуқаролик паспортлари топширилди.

— Ўзбекистон Республикаси фу­­қа­роси бўлганим мен учун юксак фахр, — дейди Навбаҳор туманидаги 1-умумтаълим мак­таби ўқувчиси У. Облоқулова. — Ўзининг мустақил фикри ва қарашига эга ҳар бир киши авва­ло, юрт тинчлиги учун ҳис­са қўш­моғи лозим. Биз ёшлар, ал­­батта, ўзимизга билдирилаётган бундай ишончни намунали хулқи­миз, чуқур билимимиз билан оқ­лай­миз.

Очиқ мулоқотларда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев сўз­га чи­қиб, ватанпарварлик, юрт тақ­ди­рига дахлдорлик каби мав­зуларда фикрлар билдирди. Ҳар бир учра­шув йиғилганларда уну­тилмас таас­сурот қолдирди.

Кўрилганлар сони: 5726