Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшларни мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафига кузатиш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, чақирилувчиларнинг ота-оналари қатнашди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев иш­тирок этиб, Президентимизнинг жорий йил 22 фев­ралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқа­роларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тарти­бини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир­лар тўғрисида"ги қарори ижросини таъмин­лаш мақ­садида воҳамизда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

— Бугун воҳамиздан 200 нафарга яқин йи­гитни Тошкент, Наманган ва Сурхон­дарё вилоятларидаги ҳарбий қисм­лар­га жўнатяпмиз, — дейди вилоят му­до­фаа ишлари бошқармаси чақирув бў­лими бошлиғи Б. Эргашев. — Бу йил вилоят бўйича қарийб 1000 нафар ча­қи­рилувчи юртимиз тинчли­ги­ни қўриқ­лаш­га отланмоқда.

— Армия сафида йигитлик бурчини ўташ шарафдир, — дейди Хатирчи ту­ма­­нидаги "Истиқбол" маҳалласидан таш­риф буюрган Н. Сувонов. — Ўғлим Озоджон Эшқувватов ҳам йигитлик бур­чини ўташга шай. Бундан хурсандман.

Учрашувда вилоят ва Хатирчи тумани ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бошқа ташкилотлар то­монидан бўлажак аскарларга совғалар топширилди. Санъаткорлар ижроси­даги куй-қўшиқлар даврага файз улаш­ди. Ота-она ва фарзандлар хайрлашуви ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Эндиликда юқорида қайд этилган қа­рор билан мамлакатимиз фуқаролари март-апрель ойларида ҳарбий хизматга чақирилади. Бу, ўз навбатида, уларнинг тиббий ҳамда жисмоний тайёргар­лик­дан ўтишида бирмунча қулайликлар туғдиради.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Кўрилганлар сони: 4113