Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ота-боболаримиздан мерос ҳунармандчилик мустақиллик туфайли қайта тикланди, соҳа вакиллари қадр топди. Ҳунармандларимиз яратаётган маҳсулотлар аллақачон жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллаган. Вилоятимизда ҳам мазкур соҳа жадал ривожланиб, улар сафи тобора кенгаймоқда.

Воҳамизда жорий йил­­да ҳу­нармандчи­ликни ривожланти­риш ҳисо­бидан қиймати 7 мил­­лиард сўмга яқин 220 ло­йиҳа амалга оши­рилиб, 460 дан зиёд иш ўрни яратилади. Давла­тимиз раҳбари­нинг 2017 йил 17 ноябр­даги "Ҳунар­манд­­чи­лик­ни янада ривожлан­тириш ва ҳунарманд­лар­ни ҳар томонлама қўл­лаб-қув­ватлаш чора-тадбир­лари тўғри­си­да"ги фар­мони бу борада муҳим дастури­ламал бўлаётир.

— Соҳага қаратилаётган ало­ҳи­да эътибор, кўрсатилаётган ғам­хўрлик ҳунармандларимизни янгича руҳ, куч-ғайрат билан иш­лашга, бетакрор санъат асарла­ри яратишга ундамоқда, — дей­ди "Ҳунарманд" уюшмаси ви­лоят бошқармаси бошлиғи Ж. Жумаев. — Мазкур фармон асосида уюшма аъзоларига бир қатор имтиёз ва енгилликлар бе­рилди. Жумладан, қатъий белги­лан­ган солиқ ҳамда ёшга доир пенсия ва нафақа олувчиларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жам­­ғармасига суғурта бадали тў­ловларидан тўлиқ озод этилди, ҳунармандларга ўз маҳсулот­ларини экспорт қилишдан туш­ган хорижий валютани эркин та­сарруф этиш имконияти берил­ди. Бундан ташқари, аъзоларга "ноль" харид қийматида сотила­диган давлат мулки объектлари­нинг бошланғич инвестиция маж­буриятлари билан очиқ савдо­ларга қўйилмасдан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотили­ши белгилаб қўйилди.

Вилоятимизда 1 минг 15 нафар ҳунарманд 30 йўналишда фао­лият юритмоқда. Жорий йилнинг шу давригача уюшманинг 209 нафар аъзосига 5 миллиард сўм­дан зиёд имтиёзли кредит маб­лағ­лари ажратилди. Айни пайт­да ҳунармандчиликни ривожлан­тириш ҳисобидан амалга ошири­ладиган лойиҳаларнинг манзил­ли дастури асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг эвазига оёқ кийим иш­лаб чиқариш, тикувчилик, темир­чи­лик, новдадан ҳунармандчилик маҳсулотлари, теридан турли буюмлар ва оёқ кийимлар тикиш­ни йўлга қўяяпти.

Халқимизнинг бетакрор ҳунар­мандчилик намуналари маҳорат­ли ва зукко ёшларимиз томони­дан ҳам муносиб давом эттирил­моқда. Нурота туманида яшовчи каштадўз Зарина Сафарова ёш ҳунармандлардан биридир. У яратган каш­та­ларда нафислик, ўткир ва ёрқин ранглар акс этти­рилган. Моҳир каштадўз тиккан сўза­на­даги та­биий тас­вир­ларнинг қоқ марка­зи­даги анор гули, те­ва­рагидаги нақшин­кор йўл-йўл чи­зиқлар ҳаёт даво­мий­лиги, ин­сон­дан фақат яхши­лигу эзгу ном қо­лишини эсла­тади гўё. У "Устоз-шо­гирд" анъ­ана­­лари асо­сида 20 дан зиёд ёшга кашта­чилик сир­ларини ўргат­моқда.

— 10 йилдан буён бу касб ҳаётимнинг маз­му­нига айлан­ган, — дей­ди З. Сафарова. — Би­ринчи устозим — онам "Қун­тинг бор, агар астойдил меҳнат қилсанг, барака топа­сан", деган эдилар. Шу гап­ларга амал қилиб, кам бўл­мадим. Мамлакатимизда халқ амалий санъатини равнақ топ­­тириш бо­ра­сида яратил­ган имко­ниятлар кўпроқ изла­ниш, қади­мий анъ­ана­ларни тиклаш ҳамда ривож­лан­тиришга бўлган иштиё­қимни оширмоқда. Кашта­чилик бир қа­рашда оддий, кўзни қувон­ти­рувчи, жозибадор, аммо мурак­каб санъат. Унда рангларни тўғри танлай олиш, нақшларни уйғунлаштириш муҳим саналади. Маҳсулотларимизни кўрган хо­рижликлар ҳайратидан кўнглим тоғдек кўтарилади, қалбим фахр-ифтихорга тўлади.

Бир сўз билан айтганда, қади­мий анъаналар ҳамда замонавий­лик уйғунлашиб, ўзига хос санъат асар­ларини яратаётган ҳунар­манд­­ларимизнинг саъй-ҳарака­ти таҳсинга лойиқ. Кўҳна қад­ри­ят­­лар эъзозланган юртда барака бўли­ши эса ота-боболаримиз таъкид­лаб кетган ҳаётий ҳақиқат саналади. 

Кўрилганлар сони: 5057