Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ


Сўнгги йилларда миллий армияни изчиллик билан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, давлатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Уларни янада жадаллаштириш, соҳани ҳуқуқий мустаҳкамлаш борасида юртбошимизнинг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори алоҳида ўрин тутади.
Мазкур ҳужжатга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг билими ва маънавий савиясини ошириш, ахлоқий-руҳий хислати ва ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш бўйича самарали механизмларни яратишга қаратилган Консепсия изчил амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Бой маданиятимиз, азалий қадрият ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш, ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш Консепсиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди. Шу билан бирга, унда атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром, фидойилик ва садоқат, ҳалоллик ва поклик, мустақил фикр ва соғлом турмуш тарзи асосида тарбиялаш масалалари ҳам ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар «Ватанпарварлик ойлиги» ўтказилиши белгиланган эди. Туман адлия бўлими томонидан ҳудуддаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда таълим муассасаларида «Мардлик ва жасорат» мавзусида дарслар ва санага бағишланган давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч саналади. Бу консептуал ғоя асосида маънавий-маърифий ишларни доимий амалга ошириш ва жонажон юртимизни асраб авайлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Нурали ИСРОИЛОВ,
Навбаҳор тумани адлия бўлими бошлиғи.

Кўрилганлар сони: 4065