Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш учун Навоий вилоятидаги тез тиббий ёрдам муассасалари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 23 та “Дамас” русусмли “Тез ёрдам” автотранспорт воситаси билан таъминланди.

Куни кеча “Тез ёрдам” автомобиллари тиббиёт соҳаси фийдоийлари, фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалалари ҳар қачонгиданда устувор аҳамият касб этмоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 январдаги “Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тез тиббий ёрдам йўналишини янги босқичга олиб чиқди, десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Навоий вилоятида тез тиббий ёрдам хизмати учун биргинаўтган йилнинг ўзида маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 миллиард 824 миллион сўм маблағ ажратилиб, мазкур тармоқ моддий-техник базаси янада мустаҳкамланганлиги ҳам бу борадаги ижобий ишлардан далолат беради.

 Вилоятда 2017-2018 йилларда тез тиббий ёрдам хизмати 19 та “Дамас”, 7 та “Hunday”, 3 та “Ниссан” ҳамда 15 та “УАЗ” русумли махсус ав-тотранспорт воситалари билан таъминланди. Бу эса аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашда, беморларга ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда алоҳида ўринга эга бўлди.

Соҳага қаратилаётган бундай юксак эътибор натижасида вилоятда жорий йилда ҳар бир чақириқ учун дори-дармон сарфи 5800 сўмга етказилиб, 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилди.

— Бугун асоссий эътиборимиз аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, уларни саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган, — дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий вилояти тез тиббий ёрдам бўлими мудири Муртазо Ходжаев. — Бугун топширилган “Тез ёрдам” машиналари эса бу борадаги хайрли ишларимиз салмоғини оширишда муҳим ўринга эга бўлади. Зеро, беморларга ўз вақтида сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, натижада жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш асосий вазифамиздир.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими, сенатор Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 4197