Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги «Ширин» маданият саройида вилоят таълим ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотлари ходимлари ўртасида ўтказилган спартакиада мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Унда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Ф. Солиев жисмоний тарбия ва спортнинг ҳаётимизда тутган ўрни, ҳукуматимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор хусусида тўхталди. Сўнг мини-футбол, шахмат, шашка ва спортнинг бошқа турлари бўйича баҳсларда ғолиб бўлган ва фахрли ўринларни эгаллаган жамоаларга махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Вилоят маданият бошқармаси санъаткорларининг мусиқий чиқишлари йиғилганларга янада хуш кайфият улашди.

Дўстлик байроғи газетаси муҳбири

Кўрилганлар сони: 4860