Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ


Давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йил 13 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ва «Ватанпарварлик ойлиги» муносабати билан вилоятимизда Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Дастлаб Қизилтепа туман ҳокимлигида актёр билан учрашув бўлиб ўтди. Унда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар миллий армиямизнинг жанговар салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада юксалтириб, сарҳадларимиз дахлсизлигини, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашда юксак самаралар бераётганлиги таъкидланди.
Навбатдаги тадбир Навоий шаҳридаги қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда бўлди. Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этган кечада Ё. Саъдиев Ватанни севиш ва уни ҳимоя қилиш муқаддас бурч экани, ҳар бир қарич еримизни кўз қорачиғидек асраш лозимлигини таъкидлаб, йиғилганларни Янги йил билан табриклади.
— Бундай байрамларда иштирок этиш кишига катта ғурур ва ифтихор бағишлайди, — дейди Ё. Саъдиев. — Шу кунларда таълим муассасалари, маданият уйлари ва бошқа жойларда ташкил этилаётган тадбирларнинг аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Она юрт тупроғини муносиб ҳимоя қилиш — энг муқаддас бурч. Буни ёш авлод онгига сингдириш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган ҳарбийларимизни, айниқса, шу соҳада фаолият юритаётган аёлларимизни ҳар қанча эътироф этсакда оз. Нафақат Ватан чегаралари, шу билан бирга юртдошларимиз орзу-истаги, болаларимиз қувончу шодлигини ҳам муносиб ҳимоя қилаётган аскарларимиз хизмати беқиёсдир.
Санъаткор томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва шеърлар тадбир иштирокчилари кайфиятини янада кўтарди.
Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида ҳам шундай маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, корхона ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Хуршида НАРЗИЙЭВА,
«Дўстлик байроғи» мухбири.

Кўрилганлар сони: 3779