Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими Қобул Турсунов бугун – 1 июнь куни Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида фуқаролар билан навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда нафақат Навбаҳор тумани, балки қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммолари ҳамда таклиф ва мулоҳазалари билан иштирок этди.

Қабулда фуқаролардан йўлларнинг носозлиги, сув, газ, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, ер ажратиш, банк кредити, ишга жойлаштириш сингари 26 та масала бўйича 24 та мурожаатлар келиб тушди.

Энг эътиборлиси, кўтарилаётган ҳар бир масала сайёр қабулда иштирок этган вилоят ва туманнинг турли даражадаги раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олиб борилди.

Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаат-ларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, муддат талаб қилганлиги боис, 13 тасининг ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоят ҳокими Қ.Турсунов ҳар ҳафта шанба куни жойларларда фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ҳудудда мурожаатлар камайишига, муаммоларни жойида ҳал этилишида ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 3917