Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз томонидан 2018 йил 12 декабрда имзоланган «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими cамарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон бир қатор имтиёзларни белгилаб берди.
Бугунги кунда вилоятимизда 4 минг 157 нафардан ортиқ ишловчи пенсионер бор. Фармонга асосан, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, улар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар. Қолаверса, пенцияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилди.
Маълумки, пенсия миқдори махсус ҳисоб-китоб натижасида бажарилади. Бунда иш стажи ва меҳнат ҳақи муҳим ўрин тутади. Агар кўп йил ишлаган ва катта миқдорда маош олган бўлса, пенсия юқори миқдорда тайинланади. Лекин қонунчиликка кўра, ҳар қанча юқори иш ҳақи олган билан ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашда энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаригача бўлган қисми инобатга олинган, холос. Масалан, ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 миллион сўм ва иш стажи 35 йил бўлган фуқарога олдинги тартиб бўйича пенция ҳисоблашда 1 миллион 621 минг сўм инобатга олинган, қолган қисми, яъни 579 минг сўм ҳисобга олинмаган. Шундан келиб чиқиб ушбу сумманинг 55 фоизи, яъни пенциянинг таянч миқдори (891 550 сўм) белгиланиб, талаб этиладиган 25 йилдан ортиқча ишлаган 10 йилнинг ҳар бир йили учун 1 фоиздан қўшимча (162 184 сўм) ҳисобланган ва пенциянинг умумий миқдори 1053,7 минг сўмни ташкил этар эди.
Янги тартиб бўйича эса ушбу фуқаронинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 миллион 621 минг сўм эмас, балки 2 миллион 27 минг сўм миқдорида ҳисобга олинади. Бунда пенциянинг таянч миқдори 1 миллион 115 минг сўмни, ортиқча ишлаган йиллар учун қўшимчани ҳисобга олган пенциянинг умумий миқдори 1 миллион 317 минг сўмни ташкил этади ёки 263 минг сўмга ошади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу янгиликлар нафақат 2019 йил январдан пенцияга чиқувчилар, балки ушбу тоифага тушувчи ҳозирги кунда пенция олиб турган пенционерларга ҳам татбиқ этилди ҳамда уларнинг пенциялари ҳам тўлиқ қайта ҳисобланди.

К. ЎРИНОВ,
молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенция жамғармаси вилоят бошқармаси сектор раҳбари

Кўрилганлар сони: 4166