Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг исботи сифатида янги МТМлар барпо этилиб, мавжудлари қайта таъмирланяпти. Шунингдек, уларда замонавий дастур асосида бошланғич таълим ва тарбия бериш йўлга қўйилди.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан жорий йилдан давлат муассасаларида пуллик таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш тартиби белгилангани эса ота-оналарга янада қулайлик яратади.
Янги тартибга кўра, ота-оналарга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилади. Яъни, энди ишдан ташқари вақтда, шунингдек, дам олиш кунлари болани парваришлаш, унга қараб туриш, ўқитиш мумкин. Ўқув дастуридан ташқари спорт-соғломлаштириш, бадиий-естетик ва фанлар бўйича тўгараклар ташкил қилинади.
Аслида, бундай хизматларнинг жорий этилишига иш билан банд ота-оналарнинг МТМлар ишини узайтириш бўйича билдирган таклифлари сабаб бўлди. Боиси, тарбиячиларни иш вақтидан кейин олиб қолиш қонунчиликка зид эди. Янгича тизим нафақат МТМ иш жадвалини ота-оналар учун қулай қилиш, балки ходимларга ортиқча ҳақ тўлаш ва қўшимча мутахассисларни жалб қилиш имкониятини яратади.
Бундан буён ҳар бир МТМда қўшимча хизмат гуруҳига қабул ариза асосида амалга оширилади. Бундай фаолиятдан олинган маблағнинг 80 фоизи муассаса моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Н. ТОҒАЕВА,
вилоят МТМ бошқармаси методисти.

Кўрилганлар сони: 4157