Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўлкамизга қайноқ ёз фасли ҳам ташриф буюрди. Айниқса, бу фаслни ҳаммадан кўра болажонлар орзиқиб кутади. Анҳорларда чўмилиб, мириқиб ҳордиқ чиқариш, ёзги таълил, энг муҳими, соғломлаштириш оромгоҳлари кичкинтойлар қалбига янада оро киритади.

Айни пайтда болаларнинг севимли маскани бўлган оромгоҳларда мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Хусусан, бу жараён Навоий вилоятида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилаяпти.

Жорий йилда вилоятдаа 12 та стационар ва 5 та кундузги, жами 17 та оромгоҳда 14 минг 202 нафар бола соғломлаштирилиши режалаштирилган. Бу вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 1-7 синфларида таҳсил олаётган 7-14 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг 12 фоизини ташкил этмоқда.

— Мавсумнинг боришини доирасида назорат ва мониторинг қилиб бориш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида махсус штаб ташкил этилди, — дейди Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим бошлиғи Норимхол Нурмонова. — Шунингдек, болаларнинг оромгоҳларда маънавий ҳордиқ олиши, қолаверса хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаш учун 640 нафар педагог, 46 нафар тиббиёт ва 44 нафар ИИБ ходимлари, шунингдек, 32 нафар спорт ва сузиш бўйича йўриқчи, кутубхоначи, мусиқа раҳбарлари ҳамда техник мутахассислар жалб этилди.

Бу йилги мавсумда “Нимкон”, “Дўстлик” ва “Ишонч” оромгоҳларида маҳаллалардаги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 50 нафар фарзандини, вилоят маҳаллалар Кенгашининг шунингдек, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманларининг олис чўл ҳудудларидаги 500 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларини эса Навоий кон металлургия комбинатининг маблағлари ҳисобига корхона тасарруфидаги “Зарафшон” болалар оромгоҳида соғломлаштириш режалаштирилди.

Мавсум давомида болажонларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида оромгоҳларда ижодий жамоалар, адиблар, шоирлар, таниқли санъаткорлар, рассомлар, спортчиларни жалб этган ҳолда турли маданий-тарбиявий тадбирлар ташкил этилишига ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 4021