Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.

  Унда кундузги мактаболди ва шаҳардан таш­қари оромгоҳларда мавсум давомида фаолият кўр­са­тадиган 452 нафар педагог ходим иштирок этди. Тад­бирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг дас­тури асо­сида ором­гоҳларда таълим-тарбия ишла­рини таш­кил этиш бўйича "Ёз концеп­ция­си"нинг мазмун-мо­ҳияти малакали тренерлар то­монидан очиб бе­рилди. Шунингдек, семинарда вилоят соғлиқни сақ­лаш бош­қармаси, ДСЭНМ хо­димлари ҳамда Ўзбекистон ёш­лар иттифоқи ви­лоят кенгаши ва­киллари мав­зуга оид маъру­за­лар қилишди. 

   Мавсум давомида сифатли методик маҳсу­лот­лар билан таъминлаш, ти­зимли ёрдам кўрса­тишни йўлга қўйиш мақса­дида семинар ишти­рокчиларига "Ёз — болажонларнинг севимли дав­ри" шиори остида энг яхши кўргазмали қу­рол­­лар ва тав­сия­лар, тадбирлар сценарийлари ҳамда дарс ишлан­малари тақдим этилди.

  Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йил мак­таб­олди оромгоҳларида 3 мавсумда жами 2650 нафар бола­нинг дам олиши режалаш­ти­рилган.

Кўрилганлар сони: 5186