Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

8-10 декабр кунлари Россия Федерациясининг Орёл шаҳрида миллий кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Эрон, Белорус, Ўзбекистон каби ўнта мамлакатдан 100 нафар курашчи куч синашди.
Турнирда Ватанимиз шарафини етти нафар спортчи ҳимоя қилди. Улар орасида Навоий шаҳридаги якка кураш турларига ихтисослаштирилган БЎСМда самбо бўйича мураббий Умиджон Эсанов ҳам бор. У 73 килограмм вазн тоифасида бешта рақибидан устун келиб, олтин медални қўлга киритди. Қувонарлиси, У. Эсановнинг мураббийи, вилоят миллий кураш федерацияси ижрочи директори Мамадали Норов халқаро турнирда ҳакамлик қилди.
Мусобақада юртимиз вакиллари иккита олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

З. ҚИЛИЧEВ,
мактаб директорининг ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 4494