Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Томди туманида бўлиб, “Обод қишлоқ” дастурининг амалга оширилиши, янгидан барпо этилаётган 12-умумтаълим мактабда қурилиш ишларининг бориши, шунингдек, ҳудуд аҳолисининг яшаш шароити, маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Вилоят марказидан қарийб 300 километр олисда жойлашган ушбу аҳоли яшаш пунктида Н.Турсунов ҳудуд ёшлари ва хотин-қизлар вакиллари билан учрашди. Учрашув чоғида кўпчилик фуқаролар “Томди-Зарафшон” йулига доимий равишда автобус қатновини йўлга қўйилишини сўраб мурожаат қилишди. Шунингдек, фуқароларнинг бандлик, моддий таъминот, тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги мурожаатлари ҳам қабул қилиниб, вилоят раҳбаридан кўмак сўрадилар.
Ҳар бир мурожаат вилоят раҳбари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларда кўтарилган масалаларни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқ берилди.

Кўрилганлар сони: 1670