Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Ниҳоят, талабаман

16.11.2017 11:12:34


Таълим соҳасидаги ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотлар республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам тўлақонли амал қилинаётгани алоҳида эътирофга лойиқ.

  Беихтиёр, ўқувчилик йил­ла­рим ёдимга тушади. Туман­да­ги биз ўқиган 25-уму­мий ўрта таълим мактаби мар­каздан олисда жойлашгани боис, кўп­гина фанлардан, ай­ниқса, чет тилидан дарс бера­диган ўқи­тувчилар етишмасди. Шу са­баб ҳам бизга бу фан ўқитил­маган. Баъзан эса бир ўқитув­чи бир нечта фандан дарс бе­ришга мажбур бўлар, ўша фан­ларни ўзлаштириш ўқув­чилар учун қийин кечарди.

  Мактабни тамомлаб, Томди агроиқтисодиёт касб-ҳунар кол­лежида тўгарак ташкилот­чиси йўналишида ўқишни да­вом эттирдим. Кейин туман­даги "Баркамол авлод" бола­лар марказида моҳир қўллар тў­гараги етакчиси бўлиб иш­ладим. Иш фаолиятимдан сира қониқмасдим. Бунга олий маъ­лумотга эга бўлмаганим сабаб, деб ўйлардим ва им­коним йўқлигидан тушкунликка ту­шардим.

  Президентимизнинг "Олий таълим муассасаларида педа­го­гика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорини эшитиб, қувончим ичимга сиғмади. Ниҳоят, ана шу муҳим ҳужжат туфайли орзуим ушал­ди. Бугунда ишимдан ажрал­маган ҳолда Навоий давлат пе­дагогика институти махсус сирт­қи бўлимининг меҳнат таъ­­лими йўналишида профес­сор ўқитувчилардан малакали таъ­лим оляпман.

  Институтда ўрганган­ларим­ни иш жойимда тарғиб қилиб, олис ҳудуд ёшларининг интел­лектуал салоҳиятини янада оши­ришга ҳисса қўшаётганим­дан хурсандман.

Кўрилганлар сони: 6567