Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари Навоий шаҳридаги Навоий вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот Маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Навоий  давлат  педагогика  институти, Алишер  Навоий номидаги  Тошкент  давлат  ўзбек  тили  ва  адабиёти университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳамкорлигида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида II халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

   Бевосита, Ўзбекистон Республикаининг Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йилдан буён Алишер Навоий номи билан аталувчи Навоий вилоятида мутафаккирнинг таваллуд айёми анъанавий тарзда халқаро конференция тусида ўтказилиб келинмоқда.

   Бу йилги конференцияга иштирок этувчи дунёнинг етук навоийшунос олимлари сони янада кенгайгани унинг нуфузи йилдан-йилга ошиб бораётганидан далолат беради.

   2017 йилда илк бор ўтказилган халқаро анжуманда Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган навоийшунос олимлар ва республикамизнинг барча ҳудудларидан 150 нафарга яқин таниқли академик ва профессор олимлар иштирок этган эди. Унда юртимиз илм намояндалари қаторида чет эллик навоийшунослар томонидан "Навоийнинг Озарбайжон илмида илмий-назарий ўрганилиши", "Алишер Навоий меросини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзлаштириш", "Навоий ижодида халқпарварлик, ватанпарварлик ва халқона донишмандликка асосланган ижод намуналарини кенг тарғиб қилиш", "Навоий асарларида устоз-шогирд масаласи" каби ўнлаб мавзуларда қилинган маърузалари барчанинг қизиқишини уйғотган эди.

   Бу йил иккинчи бор ўтказилаётган тадбирга янада кенг тайёргарлик ишлари кўрилди. Жумладан, унда юртимизнинг 200 нафарга яқин навоийшунослари ҳамда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан олимлар иштирок этмоқда. Хусусан, Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон, Жанубий Корея, Кувайт ва бошқа мамлакат-ларнинг нуфузли илм ва фан намояндалари иштирок этиши кутилмоқда.

   Халқаро конференцияда профессор Иброҳим Ҳаққулнинг “Навоий ижодиётида “адам ва вужуд” фалсафаси” (Ўзбекистон), Фикрет Туркменнинг “Алишер Навоий ва Анадолу халқ ҳикоялари” (Туркия), Иброҳим Худоёрнинг “Э.Бертельснинг Алишер Навоий ва Фаридиддин Аттор ҳақидаги тадқиқотларининг эрондаги форсий таржималари” (Эрон), Олмос Улвининг  “Бобурнома”нинг Боку нусхаси тавсифи ва унда Алишер Навоийга алоқадор тасвирлар” (Азербайджан), Абдусалом Абдуқодировнинг “Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди тожик мумтоз илму адаб аҳли талқинида” (Тожикистон), Аррал Ҳабибининг “Алишер Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти” (Афғонистон) хусусидаги маърузалари тингланди.

   Халқаро конференция доирасида иштирокчилари шўъбаларга бўлиниб, конференция мавзуси доирасида таклиф ва мулоҳазаларини жамлайдилар.

   Биринчи шўъба йиғилишида “Навоий ижодиётининг маъно,  мавзу, диний ва тасаввуфий қатламлари”,  иккинчи шўъба йиғилишида  “Навоий ижодининг чет элларда ўрганилиши”, учинчи шўъба йиғилишида “Навоийнинг давлатчилик ва раҳбар маънавияти ҳақидаги қарашлари”  ҳамда тўртинчи шўъба йиғилишида “Ҳозирги ўзбек тили, адабиёти ва халқ оғзаки ижоди”  мавзулари навоийшунос профессор олимлар томонидан атрофлича кўриб чиқилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5455