Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Тошкент шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997 1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати, катталар ўртасида Республика очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Навоий шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаш­тирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари катта мураббий Санжар Асланов бошчилигида иштирок этиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди. Жумладан, Ш. Мардонов ядро улоқтириш бўйича 14,15 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Д. Ражабов, А.Нарзуллаев ва Г. Сайфуллаевалар ҳам совриндор бўлишди.

400, 800 ва 1500 метр масофага югуриш бўйича З. Абдуллаева, З. Худойбердиева, А. Нуруллаевлар фахрли ўринларни қўлга киритди. Шунингдек, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Ж. Қўчқоров 9,27 натижа билан 3 ўринни забт этди. Мусобақада спортчилари­миз 12 медал олишга муваффақ бўлди.

1 3 март кунлари 2002 2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё халқаро мусобақасида Рустам Зои­ров­га 2 та олтин медал, Бекзод Раҳматул­лаевга эса кумуш медал насиб этди.

Ж. УМАРОВ,

мактаб катта услубчиси.

Кўрилганлар сони: 4001