Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44 моддасида «Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади» дея белгиланган.
Дарҳақиқат, тадбиркорлик субъектлари, якка тартибдаги тадбиркор ва жисмоний шахслар ўзларининг мазкур соҳадаги бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида иқтисодий судларга, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар ҳам ушбу идораларга сўров билан чиқишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ёки қонунчиликда даъво аризаси билан судга мурожаат қилишдан олдин низони судгача ҳал қилиш шартлигидан иборат қоида белгиланиши мумкин. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари ўзаро шартнома тузишда эркиндирлар ва унда қонунга зид бўлмаган қоидаларни мустақил равишда ва ўз хоҳишларига кўра белгилайдилар. Шартнома юзасидан низо келиб чиққан тақдирда бир тараф иккинчисига ўз важларини баён қилган ҳолда ёзма равишда талабнома билан мурожаат қилиши керак. Унда кўрсатилган ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда иккинчи тараф томонидан унинг ижро этилмаслиги ёки рад этилгани, шунингдек, белгиланган пайтларда талабномага жавоб берилмаслиги судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш учун асос бўлади. Тарафлар низоларни судгача ҳал қилинишида талабнома юбориш тартибидан фойдаланишлари мумкин.
Агар қонунда ёки шартномада белгиланган, бироқ низони судгача ҳал қилмасдан тўғридан-тўғри даъво аризаси киритилган бўлса, мазкур ҳолат суд томонидан даъво аризасини қайтариш учун асос ҳисобланади. Низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлик ҳолати ишни судда кўриш давомида аниқланса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда даъвогар томонидан тўланган давлат божи унинг зиммасига юклатилади, яъни суд давлат божини қайтармайди. Агар у тўланмаган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилиши билан бир вақтда суд давлат божини даъвогардан ундиради. Фақат у давлат божи тўлашдан озод қилинмаган бўлса, ушбу шартга риоя этилади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги даврда низоларни судгача ҳал қилиш давлат органлари ва ташкилотлари учун бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг афзал шакли бўлиб, тарафларга ҳам тежамли ҳаракат ҳисобланади. Бу тартиб иқтисодий судларга мурожаат қилишнинг муҳим шартларидан биридир.

И. ҚАЛАНДАРОВ,
Г. ТОҒАЕВА,
Кармана туманлараро иқтисодий
суди судяси ёрдамчилари.

Кўрилганлар сони: 1317