Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вилоят ҳокими Қ.Турсунов навбатдаги оммавий сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда вилоят прокурори Ш.Аминов, вилоят Халқ қабулхонаси, вилоят корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда Навоий шаҳар мутасаддилари иштирок этди.

Мулоқотда нафақат Навоий шаҳри, балки қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммолари ҳамда таклиф ва мулоҳазалари билан қатнашди.

Сайёр қабул. Давлат идоралари вакилларининг жойларга чиқиб фуқаролар билан самимий мулоқоти. Бу мулоқотлар турли даражадаги раҳбарларнинг халқ ичига кириб боришига асосли йўл очмоқда.

Айниқса, бугун сектор раҳбарларининг ўз ҳудудида фуқаролар билан сайёр қабуллар ташкил этаётгани айни муддао бўлмоқда.

Вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган сайёр қабулда 34 нафар фуқаролар томонидан 41 та турли мазмундаги мурожаатлар йўлланиб,  уларнинг 11 таси жойида ҳал этилди.

 Мурожаатларнинг 15 таси бўйича эса тегишли масъуллар томонидан  қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қилганлиги боис,15 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Қайд этиш керак, мурожаатларнинг акчариятини уй-жой, бандлик, банк кредити билан боғлиқ масалалар ташкил этмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Энг муҳими, аҳолининг ҳар бир мурожаати алоҳида диққат-эътиборда.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 3817